ЛИВЕ

Хабар бериб бораётганимиздек, Миллий марказда “Қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувлар – муаммолар, илмий-инновасион ечимлар” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтяпти. Унда соҳа олимлари ўзларининг илмий хулосаларига асосланган тақдимотлари билан иштирок этмоқда.
Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири профессор Ф. Ҳасанова ўзининг “Ғўза парваришида инновацион агротехнологияларнинг афзалликлари” мавзусида маъруза қилмоқда.
Мавзу жудаям долзарб. Чунки пахтачиликда инновацион технологияларни қўллашни даврнинг ўзи тақазо қилмоқда. Маҳсулот таннархини пасайтириб, даромадни ошириш ҳам бугун инновацияни қўллашни талаб қилмоқда.
Семинар-тренинг якунида маърузаларда илгари сурилган илмий хулосалар ва таклифлар юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ