Ливе

Яшил ҳафталик — 2024: Иброҳим Абдураҳмонов Барқарор ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мавзусидаги сессияда нутқ сўзлади
Айни дақиқаларда Германияда бўлиб ўтаётган "Яшил ҳафталик — 2024" халқаро кўргазмаси доирасида "Бреакоут сессионс" — Барқарор ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мавзусида сессия бўлиб ўтди. Унда бир қатор давлатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлари ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов сессия давомида нутқ сўзлади.
Вазир озиқ-овқат таъминоти занжирини яхшилаш мақсадида агрологистика тизимларини тубдан ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва етказиб беришни яхшилаш зарурлигини, шунингдек, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва илм-фанни чуқур ўрганишни йўлга қўйиш кераклигини, аввало, бу орқали илм-фан назариясини амалиёт билан интеграция қилиш зарур эканлигини таъкидлаб ўтди.
Сўзини давом эттирар экан, Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳозирги кундаги энг муҳим масала эканлигини қайд этди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм