ЛИВЕ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги
Жаҳон банкининг “Ўзбекистон миллий инновасион тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида грант танловлари дастурини эълон қилиш режалаштирилган бўлиб, ушбу дастур тадқиқот натижаларини ва
ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилган.
Илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш дастури ҳамда илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларига бизнес-инвестисия дастурларини амалга ошириш учун халқаро консалтинг компания жалб қилинган.
Шу муносабат билан айни дақиқаларда Миллий марказда Жаҳон банкининг халқаро экспертлари иштирокида “Илмий тадқиқот натижалари ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтяпти.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ