Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЛИВЕ

ЛИВЕ
Миллий марказ анъанасига кўра ҳафтанинг сешанба куни “Докторантлар куни” эканлигини каналимизнинг доимий кузатувчилари яхши билади. Анъанага мувофиқ бугун ҳам Миллий марказда бир гуруҳ докторантлар жам бўлган.Бугунги семинар-тренингда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти докторантлари ўзларининг илмий-тадқиқотларида олинган дастлабки натижалар хусусида экспертларга маълумот беради. Айни дақиқаларда эса докторант Саодат Қаршиева ўзининг “Котовник, маёран ва мелисса экинларининг хўжалик муҳим белгилари бўйича баҳолаш ва Ўзбекистон шароитига интродуксия қилиш” мавзусидаги тадқиқоти хусусида маълумот бермоқда. Маълум бўлишича, тадқиқот объектлари кам учрайдиган кўкат-сабзавотлар ҳисобланади. Албатта экспертлар қаршисида тақдимот қилиш докторантга осон эмас. Докторант Саодат Қаршиева мураккаб саволларга батафсил жавоб бермоқда. Докторантга экспертлар томонидан тадқиқотдаги камчиликларни бартараф қилиш юзасидан зарур тавсиялар берилди

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.