Ливе

Халқаро конференсияда таъкидланганидек, иқлим ўзгаришининг ортиб бориши боис юртимизда ерлар деградациясига қарши курашишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТнинг Озиқ- овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАО билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда.
Глобал экологик жамғарма (ГЕФ) томонидан молиялаштириладиган “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури” ҳамда “Ўзбекистоннинг қурғоқчиликка учраган экотизимларида яйловлар ва ўрмонларни барқарор бошқариш” лойиҳалари шулар жумласидандир.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм