Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Ли Фугуанг самимий ҳамкорликни таклиф этди

Ли Фугуанг самимий ҳамкорликни таклиф этди

БТ генли ғўза навларини яратиш, ғўза трансформацияси бўйича таниқли олим, Бутунхитой пахтачилик уюшмаси раиси, профессор доктор Ли Фугуанг билан Ўзбекистонда Бт технологиясини жорий этиш, кўсак қуртига ва бошқа касалликларга, шунингдек шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамли пахта навларини ҳамкорликда яратиш бўйича истиқболли режалар муҳокама этилди.

Ли Фугуанг Хитой Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг (КААС) Пахта тадқиқот институти (ИКР) профессори бўлиб, асосан пахта селексияси ва генетикаси соҳасида тадқиқотлар олиб боради. Унинг илмий ишлари пахта навларини янгилаш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган. Шунингдек, доктор Ли Фугуанг халқаро анжуманлар ва лойиҳаларда фаол иштирок этиб, соҳадаги замонавий технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда катта тажрибага эга.

Ташриф давомида профессор Ли Фугуанг раҳбарлик қилаётган лабораторияда бўлиб, ген муҳандислиги ва янги Бт пахта навларини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида тақдимот тингладик.

Илмий учрашув давомида келгуси ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, таниқли олим билан БТ генларини Ўзбекистондаги ғўза навларига ўтказиш ва бу борада ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдик.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.