Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЛАВЛАГИ - ЭНГ ФОЙДАЛИ САБЗАВОТ

ЛАВЛАГИ - ЭНГ ФОЙДАЛИ САБЗАВОТ
Ош лавлаги маревих оиласига мансуб, икки йиллик ўсимлик. Барча турларидан, асосан тўрт тури етиштирилади: ош, қанд, ем-хашак ва барг (манголд) лавлагилар. Ош лавлаги бошқа илдизмевали сабзавотларга қараганда иссиқликни кўпроқ талаб қилади. Илдизмеваларнинг ичида бу энг ёруғликсевар илдиз ўсимлик. Мақбул тупроқ нисбий намлиги 75-80 фоизни ташкил қилади. Юртимиз ҳудудида деярли барча вилоятларда ош лавлагининг 15 та нави экилади. Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида яратилган лавлагининг "Ягона" ва "Диёр" навлари республикамизнинг барча ҳудудларида экиш учун тавсия этилади. Мамлакатимизда етиштирилган ош лавлаги маҳсулоти Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Украина давлатларига экспорт қилинади. Юрак ва иммунитет учун - қизил лавлагининг фойдаси ҳақида Витамин ва минералларга бойлиги. Қизил лавлаги К, А витаминлари, фолат кислотаси (Б9 витамини) ва калий моддасига бой. Ушбу моддалар саломатликни сақлаб туришда муҳим рол ўйнайди. Юрак саломатлигига ёрдам беради. Лавлаги таркибида нитрат кислотаси мавжуд, у эса қон босимини пасайтиришда фойдали. Қон айланишини яхшилашга кўмак беради. Антиоксидловчи ҳимоя. Лавлаги таркибида антиоксидантлар, жумладан, бета-каротин ва флавоноидлар мавжуд бўлиб, улар танадаги ҳужайраларни кимёвий радикаллар таъсири натижасида юзага келадиган зарарлардан ҳимоя қилади. Овқат ҳазмида кўмак беради. Лавлагидаги клетчаткалар овқат ҳазм қилиш ва ич қотишнинг олдини олиш, ундан халос бўлишда фойдалидир. Жисмоний чидамлиликни оширади. Ўта фаол одамлар, спортчилар учун лавлаги таркибидаги нитратлар жуда фойдали бўлиб, жисмоний чидамлиликни оширишда жуда қўл келади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.