Лалмикор ҳудудларда нўхат парваришига алоҳида эътибор

Шу кунларда лалмикор ҳудудларда иш қизғин. Боиси, нўхатдан мўл ҳосил олиш учун агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айни мақсадда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Ойбек Омонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ жойларда амалий ишлар олиб бормоқда.
Ишчи гуруҳ таркибига соҳанинг етук мутахассис ва олимлари жалб этилган бўлиб, улар фермер ва деҳқон хўжаликлари билан бевосита ишлаб, амалий кўмак кўрсатмоқда.
Хусусан, нўхат майдонларида агротехник тадбирларни тўғри ташкил этиш, азотли ўғитларни ўз вақтида ва меъёрида қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мутахассислар ҳар бир майдон шароитини ўрганиб, фермерларга аниқ ва илмий асосланган тавсиялар бермоқда. Бу эса мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва ҳосилдорликни оширишга хизмат қилмоқда.
Белгиланган график асосида ишчи гуруҳ ҳудудларда фаолият олиб бормоқда ва амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда. Мутахассислар фикрича, бундай ёндашув лалмикор майдонларда нўхат етиштириш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе