Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг 2024 йилдаги фаолияти таҳлил қилинди

Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг 2024 йилдаги фаолияти таҳлил қилинди
Йиғилишни Миллий марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов кириш сўзи билан очиб, ҳисобот тақдимоти учун институт директори Диёр Жўраевга сўз берди. 2024 йилда қўлга киритилган асосий натижалар: 9 та янги ишланма яратилиб, Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патентлар олинди. 2 та янги нав учун патент олиш мақсадида ҳужжатлар топширилди. Янги навлар: Юмшоқ буғдой: "Дўстлик-29", "Зарбулоқ" Арпа: "Ноёб", "Истак", "Анғиз" Қаттиқ буғдой: "Кумушдон" Нўхат: "Забардаст" Махсар: "Мойдор" Мойли зиғир: "Лалмикор" Муҳокамалар жараёнида кадрлар ва илмий масалалар кескин танқид қилинди Ҳисоботдан сўнг муҳокама ва танқидий таҳлил ўтказилди. Йиғилиш иштирокчилари институт фаолиятини ҳар томонлама кўриб чиқиб, кадрлар сиёсати, илмий изланишлар самарадорлиги ва ишлаб чиқаришда аниқланган камчиликларни кескин танқид қилдилар. Асосий муаммолар: Илмий-тадқиқот ишларини амалий қишлоқ хўжалигига жорий этишдаги қийинчиликлар Малакали кадрлар етишмовчилиги Янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва қўллаш механизмларини такомиллаштириш зарурлиги Йиғилиш якунида институт фаолиятини янада ривожлантириш, янги тадқиқотларни амалиётга жорий этиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.