Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шодмон Намозов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда институт фахрийлари, селексионер олимлар, докторантлар ҳамда илмий ходимлар иштирок этиб, сўнгги йилларда амалга оширилган илмий-инновацион ишланмалар, яратилган янги навлар, шунингдек, ёш кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилиш давомида институтда самарали фаолият олиб борган директор Диёр Жураев Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли буйруғи асосида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори лавозимига тайинлангани маълум қилинди.
Унинг ўрнига, шу пайтгача Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Бунёд Мамарахимов Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг янги директори сифатида жамоага таништирилди.
Йиғилиш якунида марказ директори Шодмон Намозов сўзга чиқиб, янги раҳбарларни самимий қутлади ва уларга келгусидаги илмий фаолиятида улкан ютуқлар тилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе