Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти фаолиятининг натижадорлиги муҳокама этилди

Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти фаолиятининг натижадорлиги муҳокама этилди
Бугун Миллий маркази директори Ш.Отажонов ва директор ўринбосари Б.Мамараҳимов Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб, илмий муассаса фаолиятини яқиндан ўргандилар Ўрганишлар жараёнида институт илмий салоҳиятини кўтариш, янги илмий ишланмалар, муҳим илмий натижалар сонини кўпайтириш ва илмий лабораториялар натижадорлигини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди. –Эришилган ютуқлар ўзимизники, аммо ечимини кутаётган муаммолар ҳам етарли. Муаммони четдан биров келиб ечмайди. Натижага эришиш учун ташаббускор бўлиш керак, – деди Ш. Отажонов. Таҳлилларга кўра, институтнинг натижадорлиги салоҳият ва имконият даражасида эмас. Илмий мақолалар чоп этиш, бюджетдан ташқари маблағ жалб қилишда сусткашликка йўл қўйилган. Йиғилиш якунида илмий салоҳиятни ошириш ва илмни аҳоли хонадонларигача олиб кириш юзасидан таклифлар берилди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.