Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Лалми ерларда нўхат етиштириш бўйича ўқув семинари ўтказилди

Лалми ерларда нўхат етиштириш бўйича ўқув семинари ўтказилди
Хабарингиз бор лалми ерларда нўхат етиштириш бўйича ҳудудларда қатор семинарлар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай семинарлардан навбатдагиси Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида бўлиб ўтди. Семинар давомида олимлар ва халқаро экспертлар томонидан иштирокчиларга қурғоқчил ҳудудларда нўхат етиштириш бўйича хорижий тажрибалар, ер тайёрлаш, экиш муддатлари, парваришлаш ва касалликларга қарши курашиш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Семинар давомида Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Б. Мамарахимов ҳамда Дуккакли дон экинлари селексияси ва уруғчилиги лабораторийси мудири Ж. Нахалбоев мавзу юзасидан зарур илмий асосланган маълумотлар ва амалий тавсияларни тақдим этдилар. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.