Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Лалми майдонларда бу йилги об-ҳаво шароитида кузги буғдойни экишда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Лалми майдонларда бу йилги об-ҳаво шароитида кузги буғдойни экишда нималарга эътибор қаратиш зарур?
Бу йилги об-ҳаво шароитларининг кузда қуруқ келиши кузги ғалла экинларини экишда ўзгача агротехник тадбирларни амалга оширишни талаб этмоқда. Айниқса, қурғоқчил, ёғингарчилик кам бўлган об-ҳаво шароитида илмий асосланган янги инновацион ресурстежамкор агротехналогияларни қўллаш муҳум ўрин тутади. Майин тупроқ ҳосил қилиб, белгиланган меъёр ва муддатларда экиш ишларини бажариш, қисқа муддатларда тўлиқ кўчат олиш имконини яратади. Республикамизнинг лалмикор майдонларида кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлашда қўшимча агротехник тадбирларни, яъни ҳайдалгандан сўнг кесакли ер майдонларига дискали барона ёки кесак майдаловчи фреза билан ишлов берилгандан сўнг ерга уруғ қадаш лозим бўлади ва ушбу тадбир келгусида ғалла экинларидан етарли ҳосил олишни таъминлайди. Лалмикор деҳқончилик илмий - тадқиқот институтида юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, лалмикор ерларни ҳайдаш билан бирга тўлиқ майдонга меъёрдаги фосфорли ва калийли ўғитлар берилиб, сўнгра кесак майдаловчи фреза билан ишлов берилган майдонларга кузги бошоқли дон экинларини экишни олиб бориш режалаштирилган. Ушбу жараёнда бошоқли дон экинларининг институтда яратилган, глобал иқлим ўзгаришлари шароитларига мослашувчан, иссиқликка ва қурғоқчиликка чидамли, юқори ҳосилдор янги навларини экиш кўзда тутилган. Институда жорий йилдаги об-ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда институт фахрий олимлари ва малакали илмий ходимлар, мутахассислар иштирокида илмий-амалий дала семинари ўтказилиб, экиш ишлари бошлаб юборилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.