Лалми деҳқончиликда натижа кўп жиҳатдан об-ҳавонинг қандай келишига боғлиқ. Шунингдек, кўзланган натижага эришишда соҳа олимларининг илмий асосланган тавсияларидан фойдаланиш янада муҳим.

Айни мақсадда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан кўргазмали семинар ўтказилди. Унда фермерларга лалми майдонларда нўхат етиштиришда қўлланиладиган самарали агротехник ёндашувлар илмий маълумотлар асосида батафсил тушинтирилди.
Ушбу семинар тафсилотлари "Жиззах" телеканали орқали ёритилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе