Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Кузги буғдойда вернализация ва анъанавий усул самараси тадқиқ этилмоқда

Кузги буғдойда вернализация ва анъанавий усул  самараси тадқиқ этилмоқда
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Бошоқли дон экинлари етиштириш агротехникаси лабораториясида кузги юмшоқ буғдой бўйича илмий тажрибалар олиб борилмоқда. Тажрибалар давомида кузги юмшоқ буғдой навларининг вернализация ҳамда анъанавий усулларда экилган вариантларнинг ривожланиш фазалари фенологик кузатувлар асосида ўрганилмоқда. Ҳар бир навнинг униб чиқишидан бошлаб бошоқлаш ва пишиш давригача бўлган босқичлари илмий таҳлил қилинмоқда. Шу билан бирга, уруғ экиш муддатлари, экиш меъёрлари, агротехник тадбирлар асосида тажрибалар ўтказилиб, навларнинг ҳосилдорлиги ва мослашувчанлиги аниқланмоқда. Бу эса юқори ҳосилдор, стресс омилларига чидамли ва сифат кўрсаткичлари юқори бўлган буғдой навларини амалиётга жорий этиш имконини беради. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.