Кун_фотоси

Олот дала майдонларида чигит униб чиқди
Бу ҳақида Бухоро агрохизматлар маркази маълумот бермоқда.
Бухоро вилояти Олот туманидаги “Олот коттон клустер” пахта-тўқимачилик кластери томонидан плёнка остига экилган дастлабки майдонлардаги чигит униб чиқди. Қайд этиш жоизки, жорий йил туманда жами 7 минг 652 гектар майдонга чигит экилиб, саноат учун қимматбаҳо хомашё етиштириш мақсад қилинган. Олот туманида пахта чигитини экиш Наврўз байрами кунларида бошлаган эди. Туманда асосан “Бухоро-8”, “Равнақ-2”, “Меҳнат” ва “Термиз-202” навлари экилган.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе