Кореянинг янги шоли навлари синови ўтказилади

Шоличилик илмий-тадқиқот институтида Корея Қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик дастури (КОПИА) маркази Ўзбекистондаги директори Ким Жае Ҳюн билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида шоли етиштиришда ресурслардан оқилона фойдаланиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, сув тежовчи усулларни кенгайтириш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашувчан навларни яратиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, икки томонлама илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе