Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Кореянинг Ўзбекистонда “Ақлли қишлоқ хўжалиги” саноат технологиялари инновацион марказини ташкил этиш” лойиҳаси якуний босқичга кирмоқда

Кореянинг Ўзбекистонда “Ақлли қишлоқ хўжалиги” саноат технологиялари инновацион марказини ташкил этиш” лойиҳаси якуний босқичга кирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-июлдаги ПҚ-321-сон қарори (https://lex.uz/uz/docs/-6110840)asosida мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш мақсадида Корея Республикаси Ҳукуматининг 14 миллион доллар миқдоридаги грант маблағлари эвазига "Кореянинг аграр соҳага оид технологияларни трансфер қилиш офиси" барпо этилмоқда. Офис Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги "Аҳмад Яссавий" МФЙ ҳудудида қурилмоқда. Ҳозирда ушбу офис биносининг қурилиш ишлари сўнгги босқичга кирган. Шу муносабат билан Миллий марказ раҳбарияти ҳамда Корея машинасозлик саноати ассоциацияси (КОАМИ) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда кореялик мутахассислар лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот тақдим этдилар. Бино қурилиш ишлари жорий йилнинг май ойида тўлиқ якунланиши, кейинги босқичда уни жиҳозлаш ва инфратузилмаларга улаш жараёнларини амалга оширилиши муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Лойиҳа Корея савдо-саноат ва энергия вазирлиги, Корея машинасозлик саноати ассоциацияси (КОАМИ), Технологияларни ривожлантириш институти (КИАТ), КАМТИК илғор мехатроника технология институти ҳамда “Агро Солутион Кореа” компанияси билан ҳамкорликда бажарилмоқда.

Лойиҳанинг якуний босқичида замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларини трансфер қилиш, маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш, рақамли агротехнологияларни жорий этиш ҳамда Ўзбекистонда “Ақлли қишлоқ хўжалиги” тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион технологияларни кенг жорий этиш ва соҳанинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.