Кореялик ҳамкорлар билан "ақлли" иссиқхоналар тизими ривожлантирилади

⌛ Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Баҳодир Эшчанов ва Корея халқаро қишлоқ хўжалик тадқиқот маркази делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Ўзбекистонда "ақлли" иссиқхоналар тизимини ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.
Мулоқот жараёнида Корея халқаро қишлоқ хўжалиги тадқиқот маркази раҳбари жаноб Ёнг Беом Лее учрашув иштирокчиларини кореялик лойиҳачилар томонидан Ўзбекистоннинг иқлим шароитига мос қилиб ишланган иссиқхона лойиҳаси билан таништирди. Учрашув иштирокчилари лойиҳа юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Учрашув сўнггида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Баҳодир Эшчанов изчил ҳамкорлик учун делегация аъзоларига миннатдорлик билдириб, Миллий марказ ўз ваколатлари доирасида лойиҳани амалга оширишда кўмак беришини таъкидлади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе