Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Корея тажрибаси асосида кўчат етиштириш бўйича маҳорат дарслари бошланди

Корея тажрибаси асосида кўчат етиштириш бўйича маҳорат дарслари бошланди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан хорижий ҳамкорлар билан биргаликда самарали лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ана шундай ташаббуслардан бири — “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етиштириш марказини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида навбатдаги маҳорат дарслари бошланди.

Мазкур ўқув машғулотлари Кореа Республикасининг ЭПИС (Эдукатион, Промотион анд Информатион Сервике ин Фоод, Агрикултуре, Форестрй анд Фишериес) — Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик йўналишлари бўйича таълим, тарғибот ва ахборот хизмати агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.

Дарслар давомида тингловчилар Корея тажрибасига асосланган кўчат етиштириш технологиялари, иссиқхона ва лабораториялар фаолияти билан танишмоқдалар.

Маҳорат дарсларида кореялик профессор Сун-Ҳюнг Ким бошчилигидаги малакали мутахассислар назарий ва амалий машғулотлар орқали ўз тажрибалари билан ўртоқлашмоқдалар. Улар томонидан юртимиз иқлим шароитида етиштириш учун мўлжалланган истиқболли кўчат навлари ва замонавий агротехник ёндашувлар бўйича тавсиялар берилмоқда.

Тингловчилар машғулотлар давомида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислардан бевосита жавоблар олмоқдалар.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.