Корея делегацияси билан сабзавотчиликда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Бугун Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига Жанубий Кореянинг “Фирммит Ко Лтд” компанияси бош директори Пак Сунги раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди.
Делегация таркибидан “Таеюл Фарм Солутионс”, “Ҳаеарим”, “Фарм Леагпипг”, “Кореа Смарт-Фарм Индустрй” компания ва уюшмалари раҳбарлари ҳамда мутахассислари, шунингдек, Корея "Ақлли" қишлоқ хўжалиги тадқиқот институти ҳамда Сеул миллий университети Биомуҳандислик институти директори ва олимлари ўрин олган.
Ташриф доирасида институт директори, профессор Рустам Низомов меҳмонларга илмий муассасанинг тарихи, фаолият йўналишлари, амалга оширилаётган тадқиқотлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Қизғин ва савол-жавобларга бой тарзда ўтган учрашувда келгусида қулупнай ҳамда қўзиқорин етиштириш соҳаларида илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида тажриба алмашиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш юзасидан келишувларга эришилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе