Кўп йиллик буғдой линиялари устида илмий-тадқиқот олиб бориляпти

Кейинги йилларда иссиқлик ва қурғоқчиликнинг кучайиб бориши сабабли лалмикорликда яйлов ҳамда деҳқончиликда фойдаланиладиган ерларнинг қисқаришига олиб келмоқда. Кейинги 3 йилда кучли иссиқлик ва қурғоқчилик таъсирида лалмикор майдонларнинг (Қашқадарё, Жиззах ва бошқа вилоятлар) асосий қисмида буғдой ҳосили олинмади. Қолган қисмида эса дон ҳосилдорлиги жуда паст (5 с/га) бўлди. Бундай ҳолатлар соҳа олимлари зиммасига масъулият юкламоқда.
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти олимлари бу каби масалаларга ечим топиш мақсадида Американинг Тупроқшунослик институти билан ҳамкорликда кўп йиллик буғдойнинг иссиқ ва қурғоқчиликка юқори чидамли линияларини танлаш ва улар асосида лалмикор ва шартли суғориладиган, мелиоратив ҳолати оғир ерларда янги кўп ва бир йиллик навлар яратиш борасида илмий иш олиб бормоқда.
Мақоланинг то'лиқ шаклини АКИС.УЗ сайтида о'қинг