КОНСТИТУЦИЯ-БОШ ҚОМУСИМИЗ!

Конституция – бу давлатнинг асосий қонуни бўлиб, жамият ва давлат тузилишининг ҳуқуқий пойдеворини белгилайди. У фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, давлатнинг бошқарув тизимини, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг асосий қоидаларини тартибга солувчи асосий ҳужжатдир.
8-декабр 1992-йилда Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни – Конституция қабул қилинган кун сифатида тарихга кирди.
Сана муносабати билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида ''Конституция - тинчлик, барқарорлик ва тараққиётнинг кафолати'' мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов кириш сўз билан очиб берди. Шундан сўнг Миллий марказ бош юристи Отабек Файзиев сўзга чиқиб, Конституция давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида қонунийликни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлиги ҳақида тақдимот қилди. Янгиланган Конституциянинг мазмун моҳияти, киритилган ўзгаришлар ва унинг ҳаётимиздаги аҳамият ҳақида ходимларни таништирди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе