Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

конференсия

конференсия
Халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтади Миллий марказ тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида “Глобал иқлим ўзгаришларига чидамли бўлган бошоқли, дуккакли, мойли ва озуқа экинларининг навларини яратиш. Юқори ҳосил олишда замонавий инновацион технологияларни қўллаш истиқболлари” мавзусида 13-14-май кунлари Халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади. Ушбу конференсия қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади: глобал иқлим ўзгаришларига, ташқи стресс омилларга бардошли кузги бошоқли дон, дуккакли дон, мойли, озуқа ва ноанъанавий экинларини ҳосилдорлиги ва технологик сифати юқори бўлган янги навларини яратишда замонавий селексия усулларидан фойдаланиш ҳамда уруғчилигини ташкил этишдаги инновацион технологияларни қўллаш истиқболлари; бошоқли, дуккакли дон, мойли, озуқа ва ноанъанавий экинлар етиштиришда тупроқ дегредациясини олдини олиш усуллари, тупроқ унумдорлигини оширишда ҳамда ресурстежамкор етиштириш агротехнологияларини илмий асослари; бошоқли, дуккакли дон, мойли, озуқа ва ноанъанавий экинларда глобал иқлим ўзгаришларида ташқи абиотик-биотик омилларни келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг салбий таъсирларидан ҳимоялашни янги хорижий ва маҳаллий самарали усуллари. Конференсия материаллари жорий йилнинг 22-апрел санасига қадар ддеити-19@маил.ру электрон манзили орқали қабул қилинади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.