Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

КОНФЕРЕНСИЯ ҚАТНАШЧИЛАРИ ИЛМИЙ МУАССАСАЛАРГА ТАШРИФ БУЮРДИ

КОНФЕРЕНСИЯ ҚАТНАШЧИЛАРИ ИЛМИЙ МУАССАСАЛАРГА ТАШРИФ БУЮРДИ
Хабар  бериб бораётганимиздек, пойтахтимизда "ВИИИ Бутунжаҳон пахта тадқиқоти конференсияси" бўлиб ўтяпти. Анжуман иштирокчилари бугунги пленар ва панел сессиялардаги соҳа муаммоларига бағишланган қизғин муҳокамалардан сўнг юртимиздаги бир қатор илмий муассасалар фаолияти билан яқиндан танишдилар. ▶ Конференсия иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академияси Геномика ва биоинформатика марказига ташриф буюрди. Танишув жараёнида илмий муассалардаги тадқиқот ишлари уларда яхши таассурот қолдирди. Айниқса, Миллий марказда ташкил этилган ғўза нав намуналари кўргазмаси катта қизиқиш уйғотди.  Кўргазмалар залида жойлаштирилган ушбу йилда пахтачиликда тажриба сифатида қўлланилган агротехнология макети барча иштирокчиларда қизиқиш уйғотди. Қўшқатор усулда, 76 схемада, плёнка остида экилган ғўза ҳосилдорлиги гектарига 80 сентнерни ташкил этганини алоҳида қайд этиш мумкин. Мазкур усулда пахта майдонига томчилаб суғориш технологиясини ўрнатиш янада яхши самара берди. Бунда пахта майдонидаги бегона ўтлар ўсиши сезиларли камайди. Керакли минерал ўғитлар ва препаратлар сувга аралаштирилган ҳолатда қўлланилди. Шунингдек, меҳмонлар Миллий марказ ҳузуридаги Ўзбекистон-Корея қўшма лабораторияси “ГС-БИО” ва “Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик маркази” инвитро лабораториялари фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.