КОНФЕРЕНСИЯ ИШТИРОКЧИЛАРИ АКИС ТИЗИМИ БИЛАН ТАНИШДИ

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “ВИИИ Бутунжаҳон пахта тадқиқот конференсияси" нинг бугунги куни иштирокчилар учун қизиқарли ва мазмунли бўлди, десак муболаға бўлмайди. Бунга юқоридаги постларимиз билан танишсангиз фикримизга амин бўласиз.
Илмий муассасалар фаолияти билан танишиб, пахта далаларимизни ўз кўзлари билан кўрган конференсия иштирокчилари ушбу нуфузли анжуманни Ўзбекистонда ўтаётганлиги бежиз эмаслигини эътироф этдилар.
Иштирокчиларнинг навбатдаги манзили Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлди. Улар бу ерда маҳаллий ғўза навлари стенди, тола намуналари ва ушбу толалардан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, меҳмонларга Миллий марказ ҳудудида Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан маълумот берилди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида агрохизматлар тизими ва илм-фан ютуқларини бевосита ишлаб чиқаришга интеграция қилиш борасидаги тажрибалар тўғрисида сўзлаб берди.
Конференсия тафсилотларини бизда кузатиб боринг.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе