Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

КОНФЕРЕНСИЯ

КОНФЕРЕНСИЯ
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтида жорий йилнинг 8-9 октябр кунлари “Глобал иқлим ўзгаришлари шароитида шоли ва дуккакли дон экинлари етиштиришнинг муаммолари ва ютуқлари” мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади. Анжуманнинг илмий йўналишлари: Глобал иқлим ўзгаришлари шароитида маркерларга асосланган селексия (МАС) услубида шоли ҳамда дуккакли дон экинларининг сув кам талаб этадиган ҳамда ҳосилдорлиги юқори янги нав ва дурагайларни яратиш, уларнинг уруғчилиги ва уруғшунослигидаги муаммолар ва инновацион ечимлари. Шоли-ўтмишдош (дон, дуккакли-дон) экинлар етиштиришда замонавий ресурстежамкор агротехнологиялар қўллашнинг муаммо ва ютуқлари. Глобал иқлим ўзгаришлари шароитида шоли ва дуккакли дон экинларининг касаллик, бегона ўт ва зараркунандаларга қарши курашда янги технологиялар, озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлашнинг муаммо ва ютуқлари. Шоли ва дуккакли дон экинлар етиштиришда сув тежайдиган технологияларини қўллаш ва жорий қилиш самарадорлиги. Йўналишлардан келиб чиқиб, материалларни қоғоз ва электрон шаклда АХБОРОТ ХАТИДА белгиланган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилган ҳолда 2025 йилнинг 25-сентябр кунига қадар ташкилий қўмитага -йўналиш қодировбахтиёржон86@гмаил.ком; -йўналиш @ШоличиликИТИ телеграмига; -йўналиш отамирзаевн@гмаил.ком, гараша76@гмаил.ком; -йўналиш юлдузойхожамкулова@гмаил.ком, анвараб971@гмаил.ком манзилларига юборишингиз мумкин. Материаллар БЕПУЛ қабул қилинади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.