КОНФЕРЕНСИЯ

Боғдорчилик ва узумчиликда барқарор технологиялар
Жорий йининг 11–сентабр куни Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида
“Глобал иқлим ўзгариши шароитида боғдорчиликни ривожлантиришнинг барқарор инновацион технологиялари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда вазирлик ва идоралар вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари олимлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда ёш тадқиқотчилар иштирок этишди.
Шўбалар доирасида қуйидаги йўналишларда маърузалар тақдим қилинди:
Иқлим ўзгариши шароитида боғдорчилик ва узумчилик маҳсулотларини етиштиришнинг инновацион технологиялари;
Янги навлар яратиш, селексия ва кўчатчилик;
Биотехнология ва интенсив кўчатлар етиштириш;
Мева-узум маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш;
Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш;
Агрокимё, суғориш ва механизация масалалари.
Анжуман натижалари бўйича илмий мақолалар “Агро кимё ҳимоя ва ўсимликлар карантини” журналининг махсус сонида чоп этилади ва халқаро базаларда индексация қилинади.
Ушбу илмий-амалий учрашув қишлоқ хўжалигида барқарор ривожланиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе