КЕЙИНГИ МАНЗИЛ АКАДЕМИК МАҲМУД МИРЗАЕВ НОМИДАГИ БОҒДОРЧИЛИК, УЗУМЧИЛИК ВА ВИНОЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ бўлди. Бугунги кунда ушбу институтда 15 та илмий-тажриба стансиялари ва 1 та…
“Республика боғбонлар мактаби” фаолият олиб бормоқда. Мамлакатда институтининг 16 та ҳудудий филиали, илмий тажриба стансияси ва участкалари мавжуд. Уларда беҳи, нок, узум, ўрик, олхўри, лимон, шафтоли, хурмо, қулупнай, қорағат каби меваларнинг кўчатларини етиштириш, турли навлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади.
Вазир институтга ташрифи давомида ин-витро лабораториясида кўпайтирилган пайвандтагларни ташқи муҳитга мослаштириш хоналарини ошириш, ер майдонлари ва иссиқхоналардан самарали фойдаланиш бўйича топшириқлар берди. Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги билан бир йил олдин буюртма асосида кўчат етиштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгиланди. Самарқанд вилоятидаги “САГ Агро” МЧЖ, Тошкентдаги “Денова” МЧЖ ва бошқа хусусий кўчатчилик субектлари билан ин-витро шароитида мева ва ток пайвандтаглари ҳамда кўчатларини кўпайтиришни ўрганиш ва ҳамкорлик ўрнатиш бўйича таклифлар тайёрлашга эътибор қаратилди.
Институтнинг асосий вазифаси боғдорчилик, узумчилик ва ситрусчилик соҳаларида юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, рақобатбардош, экспортбоп мева ва узум навларини яратиш ҳамда уларни етиштиришда илмий асосланган ресурстежамкор илғор технологияларни ишлаб чиқишдан иборат. Халқаро стандартларга мос ва экспортбоп мевали дарахт, ток, резавор ва ситрус ўсимликларнинг кўчатларини етиштириш ҳамда уларни реализация қилиш билан ҳам шуғулланади.
1898-йилда Туркистон қишлоқ хўжалик тажриба стансияси сифатида тузилган институтда барча қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича илмий ишлар олиб борилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014-йил 10-февралдаги “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2125-сонли қарорига асосан қайта ташкил этилди. 2014-йилда унга атоқли ўзбек академиги Маҳмуд Мирзаев номи берилди.
НА РУССКОМ ЯЗЫКЕ ЧИТАЙТЕ НА САЙТЕ WWW.АГРО.УЗДАВОМИ ПАСТДА