Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Кетма-кет бўлиб ўтган 10 та тадбир…

Кетма-кет бўлиб ўтган 10 та тадбир…
Ҳеч қандай танаффуссиз ва ҳатто тушликсиз давом этган қарийб 10 соатлик иш вақти… Президентнинг Кореяга ташрифи 1 кунига назар ташласак. Одатда Ўзбекистон етакчисининг хорижий ташрифлари жуда тиғиз бўлиб, тадбирлар, учрашувларга бой ўтади. Президентимиз ҳеч бир ташрифда фақат сиёсий мулоқотлар билангина чекланиб қолмаган. Давлат раҳбари ҳар гал ўша мамлакатнинг йирик компаниялари, катта бизнес эгалари билан шахсан учрашадики, улар Ўзбекистон иқтисодиётига янада кўпроқ сармоя кирицин, технологиясини олиб кирсин, завод, фабрика, қўшма корхона қурсин, пировардида ўзимизнинг қора кўзлар учун янги ва юқори даромадли иш ўринлари бўлсин. 15-сентябр, Корея ташрифининг 2-куни. Президентимизнинг иш жадвали шу қадар тиғиз эдики, шу куни биз журналистларга ҳам осон бўлмаслигини эрта тонгданоқ пайқадик. Давлат раҳбари 1 куннинг ўзида 10 та тадбирда иштирок этди. Корея Парламенти раиси ва Бош вазири билан учрашув, ушбу мамлакатнинг энг йирик компаниялари раҳбарлари иштирокида 6 та қабул, Ўзбекистон — Корея бизнес форумида қатнашиш ва энг сўнггида ватандошлар билан мулоқот. Тасаввур қилинг, эрталаб соат 10 ларда бошланган тадбирлар кетма-кет, орада ҳеч қандай танаффусларсиз, ўрни келганда айтишим керак, ҳатто тушликсиз салкам 20:00 га қадар давом этди. Нафас ростлашга улгурмасдик ҳатто. Ватандошлар билан мулоқот тахминан 18:00 ларда бошланди. Бу вақтга келиб, тан оламан биз жуда толиққан эдик. Аммо охирги бизнес учрашувни якунлаб, кетидан дарров юртдошларимиз билан мулоқот учун залга кириб келган Президентимиз ҳамон ишчан кайфиятда эди. Ҳеч қандай муболағасиз айтаманки, давлатимиз раҳбарида ҳайратланарли даражадаги энергия бор ва унинг жуда юқори даражадаги ТЕМПига чидаш осон эмас. ⏰ Мулоқот бошланганига 1 соатлар бўлганида протокол хизмати раҳбари Президентга “9 соат бўлди” деди паст овозда. Яъни давлат раҳбари узликсиз 9 соатдан бери ишлаётган эди. Шу гапдан кейин ҳам Ўзбекистон етакчиси ватандошларимиз билан 1 соат суҳбатлашди. Ва шунда ҳам эртага (яъни 16-сентябрда) катта саммит борлиги, унга тайёргарлик кўриш кераклигини айтган ҳолда Кореяда яшаётган ва таҳсил олаётган юртдошларимиз билан хайрлашди. Ана шунақа гаплар. Аслида, давлат раҳбарининг юрт тараққиёти йўлидаги ҳар бир кунлик фаолияти, ҳар бир хорижий ташрифи ана шундай бетиним ўтади. Мен фақат бу сафаргисини батафсил шарҳлашга уриндим, холос. Юқоридаги видеода эса ушбу кун воқеаларини 3 дақиқага сиғдириш учун унинг 20–30 баробарга қисқартирилган вариантини томоша қилишингиз мумкин. @жаҳонгиролимов_расмий

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.