Кенг далаларда пахта экиш ва плёнка тўшашга ихтисослашган замонавий техникалар ишлаб чиқилди

Айни вақтда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳада амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятида бўлиб турибди. Навбатдаги манзил, вазирлик ҳузурида фаолият юритувчи Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти бўлди.
Ташриф давомида ушбу илмий тадқиқот институти фаолияти ва амалга оширилган ишлар кўлами ўрганилди. Ерларни экишга тайёрлаш, экин қатор ораларига ўз вақтида сифатли ишлов бериш ва буғдой ҳосилини нест нобуд қилмасдан йиғиштиришда ғалла комбайнларидан самарали фойдаланиш амалиёти борасидаги фикрлар тингланди.
Институт томонидан тажриба асосида тайёрланган пахтани хитой тажрибаси асосида 76-16 схемада экишга мўлжалланган мини трактор ва плёнка тўшагичлар ҳолати ўрганилди. Вазир ушбу ускуналарни кенг дала ҳудудларида қўллаш бўйича ўз тавсияларини берди.
⏩Айтиш мумкинки, амалиётга татбиқ этилиши кутилаётган қиймати 500 млн сўмлик ушбу сеялкалар, аҳолибай-хонадонбай лойиҳаси асосида тайёрланган бўлиб, халқаро стандартлар талабига мос келувчи автоматик экиш ва плёнка остига олиш имкониятларига эга. Ушбу агротехника барча фермерларга фойдаланиш учун тавсия этилмоқда.
Қолаверса, институт ҳовлисига АҚШдан келтирилган 30 та қовоқ уруғи экилган бўлиб, ҳозирда унинг 28 таси иқлим шароитига мос тарзда соғлом ривожланмоқда. Вазир ушбу ҳолатни ҳам кўздан кечираркан, бу борада ҳам ўзининг тавсия ва маслаҳатларини билдирди. Шу билан бирга муассасада амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни муносиб баҳолади.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм