Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Келгуси йил ҳосили бугунги уруғ тайёрлаш ишларига чамбарчас боғлиқ

Келгуси йил ҳосили бугунги уруғ тайёрлаш ишларига чамбарчас боғлиқ
Хабар берганимиздек, ишчи ташриф билан Бухоро вилоятида бўлиб турган қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ташриф дастури доирасида Вобкент туманидаги Ином Наимов номидаги уруғлик дон тайёрлаш сехи фаолияти билан танишди. Танишув жараёнида уруғлик донни сифатли тайёрлаш, уни тўғри сақлаш ҳамда физиологик тиндирув даврини тўлиқ ўташи учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳар бир навнинг навдорлик хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида уларни алоҳида сақлаш муҳимлиги таъкидланди. Иброҳим Абдураҳмонов қайд этганидек, келгуси йилда етиштириладиган ҳосилнинг сифати ва миқдори бугун амалга оширилаётган уруғ тайёрлаш ишларига бевосита боғлиқ. Шу боис уруғчилик тизимида ҳар бир жараёнга илмий ёндашув асосида, юқори масъулият билан ёндашиш зарурлиги таъкидланди. Ўрганиш чоғида соҳа мутахассислари билан уруғчилик тизимини янада такомиллаштириш, юқори репродуксияли уруғликлар тайёрлаш ва уларни самарали сақлаш юзасидан фикр алмашилди. Шу билан бирга, мутасаддиларга уруғлик сифати устидан доимий назоратни кучайтириш, саралаш ва сақлаш жараёнларида амалдаги агротехник ҳамда илмий талабларга қатъий риоя этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Таъкидланганидек, юқори сифатли уруғлик захирасини шакллантириш нафақат ҳосилдорликни ошириш, балки мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.