Кеча Миллий марказда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил якунлари ва 2024-йилга мўлжалланган устувор вазифалар хусусида тақдимот бўлиб ўтди.

Миллий марказ тизимидаги йирик илмий муассаса ҳисобланган СПЕКИТИ илмий жамоаси томонидан 2023-йилда 245 та мақола чоп этилган. Институтда кичик ҳажмдаги аквапоника ва аеропаника иссиқхоналари ташкил этилди. Шунингдек, институтнинг “Агро Скиенке” илмий журнали илк сони чоп этилди. Институт қошидаги тажриба стансияларнинг таркиби ва илмий салоҳияти ҳақида институт директори Рустам Низомов ўз тадқимотида маълумот берди.
2024-йилда Молекуляр генетика ва ситология лабораторияси
Вирусалогия лабораторияси ҳамда Сабзавот экинлари иммунитети ва фитопатология лабораториясини ташкил этиш, Сирдарё ИЦ, Наманган ИЦ, Кўкдала ИТХларини ташкил этиш ва жами илмий-тажриба станциялар сонини 12 тага етказиш кўзда тутилганини таъкидлади.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ