Касбий маърифат соати” – ходимлар малакасини ошириш бугунги кун талаби

Бугун Тошкент давлат аграр университетида ходимларнинг касбий билим ва малакаларини оширишга қаратилган навбатдаги “Касбий маърифат соати” бўлиб ўтди.
ℹУнда Тошкент давлат аграр университети “Бизнесни бошқариш” кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори Фармонов Тўлқин Хаитмуродовичнинг “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги Мустақиллик йилларида: амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган натижалар ва яқин келажакка белгиланган устувор вазифалар тўғрисида”ги тақдимот маърузаси тингланди.
Айтиш керак, Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ўзининг иқтисодий салоҳияти жиҳатидан жаҳон ҳамжамиятининг бир бўлаги сифатида, яъни жаҳон иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсата оладиган давлат сифатида муносиб ўринга эга бўлди.
Бугун мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ташкил этилган касбий маърифат соатида ҳам айни шу масалалар хусусида сўз юритилди.
Мазкур вазифаларнинг самарали амалга оширилиши эса, шубҳасиз, республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатади ва замонавий тараққиётнинг янги қирраларини ўзлаштиришга хизмат қилади.
Зеро, бугунги кунда Ўзбекистон дунё иқтисодиёти учун муҳим бўлган салоҳиятга эга давлат ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Касбий маърифат соати” ходимларнинг касбий билим ва малакаларини ошириш билан бирга мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан янада яқинроқ таништириш ҳамда соҳада бўлаётган янгиликлар, ўзгаришларнинг моҳиятини кенг ва тўлақонли англашларида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм