Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Касб танла – ҳунар ўрган

Касб танла – ҳунар ўрган
Инсон ҳаётда ўз ўрнини топиши учун ёшликда касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаши зарур. Акс ҳолда ёшликдаги орзулар орзулигича қолиб кетиши эҳтимоли катта. Шу боис давлатимиз раҳбарияти мамлакатимизда ёшларнинг таълим –тарбиясига жиддий эътибор қаратади. Узлуксиз таълимни давом эттириш мақсадида ҳар йили мактаб битирувчилари учун олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилади. Шундай тадбирлардан бири Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Янгийўл агротехнологиялар техникумида ҳам ўтказилди. “Очиқ эшиклар куни”га Янгийўл шаҳридаги кўплаб мактабларнинг битириувчи синф ўқувчилари таклиф қилинди. ⌛Тадбирда ушбу техникумнинг имкониятлари ва эгалланадиган мутахссисликлар тўғрисида ўқувчиларга батафсил маълумот берилди. “Очиқ эшиклар куни”да иштирок этган Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Илм-фан ва инновациялар ва таълимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Тўхтамурод Атақуловнинг техникумни 2 йил ичида битириб нафақат касб ва дипломга, балки муваффақиятли битирган битирувчиларга ўқишни аграр йўналишидаги олий таълим муассасаларида давом эттиришга имконият берилиши ҳақида берган маълумоти мактаб битирувчиларни қизиқтириб қўйди. Тадбирда иштирок этган мактаб битирувчиларининг аксарияти келгусида ушбу техникумда ўқиш истаги пайдо бўлганини билдиришди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.