Картошканинг қайси тури истеъмолда хавфли ҳисобланади?

Яшил яъни кўкарган картошканинг инсон саломатлиги учун зарарли таъсири жуда кўп. Чунки улар таркибида заҳарли соланин моддаси мавжуд. Уни истеъмол қилиш дастлаб ошқозон оғриғига, кейин эса бош оғриғига ва ҳазмсизликка олиб келади.
Яшил картошка пиширилганда ҳам ундаги соланин йўқолмайди. Уни узоқ вақт қовурсангиз ҳам зарарли моддаларни ўзида сақлаб қолаверади. Бундай картошкани ҳаттоки ҳайвонларга ҳам едириб бўлмайди.
Агар картошканинг кўкарган жойи кичкина бўлса ҳам, демак, соланин нафақат унда, балки умуман картошканинг бутун ташқи қатламида мавжуд бўлади. Шунинг учун, бундай ҳолда, нафақат кўкарган қисмини кесиб ташлаш, балки бутун сабзавотни жуда қалин тозалаш керак.
Бундай кўкарган картошкадан экиш учун фойдаланса бўлади. Бундай сабзавотлар мукаммал тарзда ўсади. Чунки ҳар қандай ҳашарот ва бошқа зараркунандалар бундай картошкани истеъмол қилишдан бош тортади.
Ўзи картошка нега кўкаради?
Картошка ерда пишиб етилади. У қоронғида ўз рангини сақлаб қолади. Аммо картошка қазилиб, ёруғликка қўйилганда, сабзавотга тушган қуёш нурлари унда фотосинтез жараёнини келтириб чиқаради, бунинг натижасида сирт яшил рангга айланади.
Аммо организм учун фотосинтез эмас, балки илдизларда параллел равишда ҳосил бўладиган заҳар – соланин хавфлидир. Бундан ташқари, соланин ва дунёдаги барча ўсимликларда ҳосил бўлган хлорофилл картошкани кўкартиради. Қуёш нури эса, уни янада кўпайишига сабаб бўлади.
ℹШундай экан, картошка етиштириш ва сақлаш вақтида сифат ҳолатига эътибор қаратиш лозим. Маҳсулот кўкарган бўлса, демак уни шунчаки ташлаб юбориш керак бўлади. Акс ҳолда, саломатлигингиз учун хавф янада ортади.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм