Картошкачиликда илғор технологиялар ва илмий тажриба алмашинуви
Хабарингиз бор, Германиянинг Фармтастик Консултинг ГМБҲ компанияси бош директори Юрген Шварсенштайнер Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда тизимдаги илмий муассасалар фаолияти билан танишди. Хусусан куннинг биринчи яримида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти фаолияти, олиб борилаётган тадқиқотлар ва халқаро ҳамкорлик лойиҳалари билан танишди.
⏰Куннинг иккинчи яримида эса Миллий марказда фаолият юритувчи Венгрия картошкачилик лабораторияси фаолияти, лабораторияда картошкачилик йўналишида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, замонавий биотехнологик ёндашувлар, соғлом ва сифатли уруғлик материалларини етиштириш ҳамда картошка уруғчилиги самарадорлигини оширишга қаратилган тажрибалар билан танишди.
Шунингдек, картошка уруғчилигида илғор халқаро тажрибани ўрганиш, замонавий лаборатория усулларидан фойдаланиш, уруғлик материалларининг сифат кўрсаткичларини баҳолаш ва фитосанитария назоратини кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқотда соғлом экиш материалларини етиштириш, касалликлардан холи кўчатлар олиш, лаборатория ва иссиқхона шароитида қўлланиладиган технологияларни такомиллаштириш ҳамда илмий ишланмаларни амалиётга кенг жорий этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе