Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Картошка уруғчилигини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди

Картошка уруғчилигини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети профессори Полгар Жолт бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Учрашувда юртимизда картошка уруғчилигини ривожлантириш, соҳага Венгрия тажрибасини жорий этиш орқали мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги деҳқон ва фермерларни сифатли картошка уруғлари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Профессор Полгар Жолт юртимизнинг картошка нисбатан кўп етиштириладиган Самарқанд, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари фемер ва деҳқон хўжаликлари билан ҳамоҳангликда сифатли картошка уруғчилигини ривожлантириш юзасидан ўз таклифларини ўртага ташлади. Вазир Иброҳим Абдураҳмонов аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда аграр соҳада томонлар учун бу каби манфаатли бўлган ҳамкорлик нафақат картошкачиликда, балки аграр соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантиришда ҳам муҳим эканини қайд этди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.