Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Картошка уруғчилиги бўйича мини-туганаклар етиштириш учун танлов эълон қилинади

Картошка уруғчилиги бўйича мини-туганаклар етиштириш учун танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 8-сентабрдаги “Республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–269-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан 2026-йилдан бошлаб ҳар йили картошканинг ин-витро ўсимликлари ва микротуганаклари асосида 10 миллион дона мини-туганак етиштириш учун танлов эълон қилинади.

Мазкур лойиҳа доирасидаги харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика буджетидан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги орқали, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига 1,5 миллион АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада трансферт маблағлари ажратилган.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ташкилот ва субектлар белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига мурожаат қилишлари мумкин.

Манзил: Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани,
“Аҳмад Яссавий” МФЙ, Шароф Рашидов кўчаси, 1-уй
Почта индекси: 111909
Электрон почта: инфо@агроилм.уз

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.