Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Картошка этиштиришда Корея тажрибаси

Картошка этиштиришда Корея тажрибаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистонда картошкачилик соҳасининг истиқболлари. Корея Республикаси тажрибаси асосида йил давомида картошка етиштириш технологияси” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Видео-конференс-алоқа шаклидаги тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департамент бошлиғи ўринбосари Жамшид Абдузуҳуров озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда картошкачиликни ривожлантиришнинг аҳамияти хусусида сўз юритди. Картошка етиштирувчилар ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган олий ўқув юртлари талабалари учун ташкил этилган семинар-тренингда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Рустам Низомов, Халқаро ўсимликшунослик институти президенти, профессор Лее Ёнг Беом, “ГС-Био” МЧЖ хорижий корхонаси директори Ким Ми Геоунглар мавзу юзасидан ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.