Карам кўчатини экиш

Карам кўчати экиладиган ерлар кузда чуқур шудгор қилинади. Дуккакли экинлар карам учун энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Маҳаллий ўғитни кузги шудгордан олдин беришингиз мақсадга мувофиқдир.
Эрта баҳорда ер ҳайдалмайди, балки борона билан юзаси юмшатиб, ҳар хил хас-ўтлардан тозалаб чиқилади. Унутмаслик керакки, карам экиладиган тупроқ зич бўлиши лозим.
Кўчатлар уруғ сепилгандан 5–7 ҳафта ўтгач кўчириб ўтқазилади. Аниқ муддатлар ҳар бир карам тури тавсифида келтирилган. Экишга бир кун қолганда кўчатлар суғорилади.
Кўчатлар илдизи тутиб олган тупроқ билан бирга суғурилади ва илдиз қуриб қолмаслиги учун дарҳол ўраб қўйилади. Эгатларга чопқи ёки уя қазигич билан уя қазиб чиқилади ва ичига сув қуйилиб экишга киришилади.
Экиш чуқурлиги ҳар бир тур тавсифида келтирилган. Кўчат экилгач, илдиз атрофи бармоқ ёки уя қазигич билан оҳиста зичлаб қўйилади.
Кўчатлар экиб бўлингач яхшилаб суғорилади.
АКИС УЗБЕКИСТАН