КАНОП ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Жанубий Кореянинг "СЖ Глобал корпоратион" компанияси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига Корея технологияси асосида каноп экинини етиштириш таклифи билан келди.
Каноп ўсимлиги қимматбаҳо толали экин ҳисобланиб, ундан ишланган маҳсулотлар намликни ўзига тортиши ва тез ўтказиш хусусиятлари билан бошқа техник ўсимликлардан устун туради. Каноп толасидан олинадиган иплар электрокабел ва гилам тўқиш саноатларида, халқ хўжалигида брезент, арқон, ўт ўчириш учун ишлатиладиган эгилувчан шланглар, мебел матолари тайёрлашда хомашё сифатида унумли қўлланилади. Ундан тайёрланган қопларда кофе ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари сақланса, ўз хусусиятини ўзгартирмаган ҳолда анчагача туриши мумкин. Мазкур ўсимлик Ўзбекистонда аввалдан етиштириб келинган. Бироқ яқин йиллар ичида унга бўлган эътибор бир оз сусайган эди. Ўтган йили Миллий марказ ҳузурида Толали экинлар илмий-тадқиқот институти ташкил этилиб, институтда энди каноп бўйича ҳам илмий тадқиқотлар амалга оширилиши белгилаб берилди. "СЖ Глобал корпоратион" компанияси ҳам ушбу институтнинг келгуси ҳамкори сифатида халқаро илмий тадқиқотлар амалга оширилишига замин бўлади. Келгусида каноп ўсимлигидан биодизел ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳам мақсад қилинган.
Ҳамкорлик алоқасини мустаҳкамлаш мақсадида Миллий марказ ва "СЖ Глобал корпоратион" компанияси ўртасида ўзаро меморандум имзоланди. Меморандумга мувофиқ Тошкент вилояти ҳудудида Корея техналогияси асосида 30 гектар майдонда каноп экилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе