Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жўхори етиштиришни ривожлантириш муҳокамалар марказида

Жўхори етиштиришни ривожлантириш муҳокамалар марказида
Бугун Миллий марказда айни мавзуга бағишланган "Жўхори етиштиришни ривожлантириш миллий куни" бўлиб ўтди. Тадбир Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилиб, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Иқлимга чидамли қишлоқ хўжалиги бўйича Германия-Ўзбекистон эксперт мулоқоти дастури (ФФД-СП) билан ҳамкорликда ўтказилди. Тадбир давомида ФФД-СП дастурининг 2024 йилда жўхори етиштириш бўйича дала тажрибаси ва 2025 йил учун режалари муҳокама қилинди. Шунингдек, қатор илмий-тадқиқот институтлари, халқаро ташкилотлар ва соҳадаги етакчи мутахассислар жўхорининг озиқ-овқат ва ем-хашак сифатида етиштириш имкониятлари бўйича фикр алмашдилар. Мутахассисларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши ва сув танқислиги шароитида жўхори муқобил экин сифатида катта аҳамият касб этмоқда. Замонавий дурагай навлари гектаридан 5-8 тонна ҳосил берган бўлиб, бу кузги буғдой ҳосилидан анча кўпдир. Шунингдек, жўхори регенератив деҳқончиликда қоплама экин сифатида экилиб, тупроқ унумдорлигини ошириш ва агротехнологик жараёнларни такомиллаштиришга хизмат қилиши мумкин. Тадбир давомида турли ташкилотлар ва илмий муассасалар ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланиб, тадқиқот дастурларини уйғунлаштириш ва тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.