Жорий йилнинг 28 сентабр куни Жанубий Корея Республикасининг Квангджу шаҳрида бўлиб ўтган "АИ ТЕЧ+ 2022" кўргазмаси ҳамда "Қишлоқ хўжалигида сунъий интеллектнинг инновацион технологиялари"…

мавзусидаги халқаро конференсияда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармасидан ёш мутахассис ва олимлар иштирок этишди.
Конференсия Жанубий Кореянинг Қишлоқ хўжалиги технологиялари институти томонидан Жеолланамдо қидҳлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти кўмагида ташкил этилган бўлиб, асосий мақсад қишлоқ хўжалигида сунъий интеллектни қўллаш ва жорий этиш ҳисобланади.
Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти етакчи мутахассиси Зарина Алимова ўзининг "Пахтачиликда ақлли сугўриш тизимини жорий этиш" номли доклади билан конференсияда фаол иштирок этди.
АКИС УЗБЕКИСТАН