Жорий йилнинг 27 июл куни Қашқадарё вилоят ҳокими Муроджон Бердиалиевич Азимов вилоят аграр соҳа мутасаддилари Ш. Султонов, Б. Худойқулов ҳамроҳлигида Жанубий деҳқончилик Илмий - тадқиқот…

институтига ташриф буюришди.
Учрашув давомида вилоят ҳокими Муроджон Азимов илмий марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, институт селексиёнер олимлари, илмий ходимлари, ёш докторантлари билан қишлоқ хўжалигида уруғчилик тизимини ривожлантириш, рақобатбардош янги навлар яратиш, сув тежовчи инновацион техник ишланмалар яратиш каби долзарб масалалар бўйича очиқ мулоқот олиб борди.
Шунингдек, Республика миқёсида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва унинг мустаҳкам заҳирасини яратиш, қишлоқ хўжалигини илмий ёндашув асосида ривожлантириш аграр соҳа олимларининг олдига турган муҳим вазифалардан эканини яна бир бора таъкидлаб, истиқболда амалий лойиҳалар устига ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича бир қанча таклиф ва тавсияларини ўз нутқида билдириб ўтди.