Жорий йилнинг 20 феврал куни Андижон вилояти агрохизматлар маркази, вилоятдаги ИТИ ҳамда ИЦ лар олимларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан Андижон туманида жойлашган массивларда "2023 йил ҳосили…

учун экилган ғалла майдонларида баҳорги агротехник тадбирларни ўз муддатида ўтказиш" юзасидан амалий семинарлар бўлиб ўтди.
Ушбу семинарлардан кўзланган асосий мақсад ғалла майдонларида агротехник тадбирларни илмга асосланган ҳолда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш орқали ҳосилдорликни ошириш ҳисобланади.
Семинарлар давомида олимлар томонидан ғаллачилик бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотларни амалиётга жорий этиш бўйича маълумотлар ҳам бериб ўтилди. Қатнашчилар томонидан берилган саволларга олимлар томонидан илмий асосланган жавоблар берилиб, ф/х раҳбарларига олимлар томонидан тайёрланган тавсияномалар тарқатилди.
Андижон влоят Агрохизматлар маркази матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!