Жорий йилнинг 17 сентабр куни Туркиянинг Адана шаҳрида жойлашган Ўртаер денгизи қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институтида етиштирилаётган табиий рангли толали пахта навлари билан танишиш…

мақсадида Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Проф. Др. Ваҳит Кириşки ташриф буюрди. Учрашувда жаноб вазир Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва илмий ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлаш лозимлигини ҳамда рангли пахта бўйича ҳамкорлигимизни кучайтириш зарурлигини ва ҳамкорлик ишимизни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Ушбу учрашувда Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ёш олимларидан бири қ.х.ф.д. Қурбонов Аброржон фаол иштирок этди.
Бизни кузатишда давом этинг.