Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жорий йилнинг 17-октабр куни Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Дон ва шоли илмий ишлаб чиқариш бирлашмасига ташриф буюрди.

Жорий йилнинг 17-октабр куни Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Дон ва шоли илмий ишлаб чиқариш бирлашмасига ташриф буюрди.
⏩Ташриф давомида Бирлашма тажриба далаларида инновацион сақлаш яъни "вернализация" усулида сақланган уруғликларини тажриба тариқасида синовдан ўтказиш жараёни билан яқинда танишди. Айтиш керакки, бунда, бир даланинг ўзида "вернализация" жараёнидан ўтган ва ўтмаган уруғликларнинг ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлиги элементлари бўйича тажриба синов ишлари олиб борилмоқда. Эътироф этиш керакки, вернализация даврини ўтаган уруғлар совуқ ҳароратни олдиндан "сезадиган", тез ва бир хил ўсиш имкониятига эга бўлади. Бу эса уруғларнинг эрта ривожланишига ва юқори ҳосилдорлигини таъминлайди. Ушбу тажрибадан ўтган уруғларнинг ҳосилдорлик даражаси ва ўсиш кучи юқори бўлиши кутилмоқда. Вазир инновацион ёндашувлар орқали амалга оширилаётган тажриба синов ишларини муносиб баҳолаб, келгусида бу тажрибани янада такомиллаштириш юзасидан ўзининг кўрсатма ва тавсияларини берди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.