ЖИЙДА ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

Жийда меваси инсонни тинчлантирувчи таъсирга эга. Бундан ташқари асаб тизими фаолиятини меъёрга келтиради. Меваси таркибида 40-65 фоиз қанд, 11 фоиз оқсил, клетчатка, ёғ, ошловчи моддалар, органик кислоталар мавжуд. Бундан ташқари жийданинг “гўштли” қисмида калий ва фосфорли тузлар, витаминлардан В1 В2, РР, Э бор.
Ўсимлик мевалари сервитамин бўлганлиги туфайли шифокорлар томонидан камқонликда, тери қазғоқланишида, бўй ўсмаслигида истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек жийда мевалари организмда туз-сув мутаносиблигини сақлаш учун, одамни фикрлаш қобилиятини ошириш учун ҳам истеъмол қилиниши лозим.
Бу мева озиқ-овқат саноатида ҳам кенг ишлатилади. Ундан кисел ва мазали шарбатлар тайёрлаш мумкин. Шарқ жийдасининг қуруқ мевалари туюлиб ун олинади, уни нон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиб истеъмол қилиш мумкин.
Дарахтининг елими камёб ҳисобланувчи араб елимининг ўрнини боса олади. У тўқимачилик саноатида ишлатилади. Дарахт пўстлоғи ва баргларидан тери ошлашда фойдаланилади. Фармасевтикада эса жийда елими асосида махсус эмулсияли дорилар тайёрлаш мумкин.
Жийдалар ёруғсевар ўсимлик бўлганлиги туфайли Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонда яхши ўсади ва мўл ҳосил беради.
Жийданинг 40 тури мавжуд бўлиб, шундан Ўзбекистонда 4 тури яъни, доривор нон жийда, кумушсимон жийда, қизил кандак, чўли кандак навлари кўпроқ экилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе