jeevamrit

#bokashi
“Живамрит” атамаси санскрит тилидан келиб чиққан бўлиб, “жееван” (ҳаёт) “амрит” (шира) деган маънони англатади. У “нол харажатли табиий деҳқончилик” тизимида кенг қўлланилади. Живамрит фермаларда осон топиладиган таркибий қисмлардан тайёрланади. Унинг асосий масаллиғи — даладан (бир контурдан) олинган бир белкурак тупроқ (далага хос микроорганизмлар тўплами), сув ва озуқадан (шакар, гўнг, мол пешоби) иборатдир.
Агар живамрит тайёрланаётган бочкага барча масаллиқлар билан бирга бирор номдор биоўғитдан бир томизғи қўшиб қўйилса шуни ўзи кифоя. Қарабсизки, бу дала янги фойдали микроорганизмлар билан бойиб ер қайта тикланиб бораверади. Ҳинд деҳқонлари буни “бокаши” ўғити деб атайдилар. Бокаши ҳам живамритдек жуда кам ҳаражатли лекин ўта самарали дала услубидир.
Юқорида чуқурроқ танишамиз